Кейинги вақтларда туманимиз маркази кўркамлашиб, чирой очиб бормоқда. Йўллар текисланиб, кўчаларга ёритиш чироқлари қўйилмоқда. Айниқса, туман марказида, ҳокимлик биноси қарама-қарши тарафида аҳолининг дам олиши учун сўлим "Истироҳат боғи” қурилиши ишлари авж олмоқда. Сув чиқарилиб, ободонлаштирилмоқда, амфитеатр, фонтан ва бошқа турли хил кўнгилочар масканлар қад ростламоқда.
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар! Агар сиз ҳам ушбу “Истироҳат боғи” қурилишида ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, тадбиркорлик фаолиятингизни давом этирмоқчи бўлсангиз, “Истироҳат боғи” ҳудудидан турли хил аттракционлар қуришга таклиф этамиз.
Ўзингизни қизиқтирган саволларга ҳамда қўшимча маълумот олиш учун Қўшработ туман ҳокимлигига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: 646-15-18.
Туман ҳокимлиги.