Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарни ташкил этиш чора-тадбирлари тўқрисида”ги ПҚ-3607-сонли қарорига асосан туманимизда кичик саноат зонаси ташкил этилди. Туман ҳокимининг 31 март 2018 йилдаги қарори билан собиқ “Машина-трактор парки” ДАЖ ҳудудидан 3,5 гектар ер ушбу саноат зонаси учун ажратилди.
Ҳудудларни ривожлантириш, бўш турган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларидан оқилона фойдаланиш, улар негизида замонавий, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратишда кичик саноат зоналарининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу ташкил этилган кичик саноат зонаси қатнашчиларига бир қанча имтиёзлар берилган. Унга кўра, ушбу зона иштирокчилари юридик шахслардан олинадиган фойда солиқи, мол-мулк солиқи ҳамда ягона солиқ тўловидан 2 йил муддатга озод этилди. Бу солиқ имтиёзлари энг кам иш ҳақининг мос равишда 2 000 баробаридан зиёд инвестиция киритилганда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми ЭКИЎнинг 500 дан 2 000 баробари ва ундан юқори бўлганда тақдим этилади. Бундан ташқари, 2 йиллик солиқ имтиёзи агар ишлаб чиқарувчи маҳсулотининг 30 фоизини чет элга экспорт қилса, яна қўшимча 2 йил имтиёз сақлаб қолинади.
Имтиёзлардан яна бири кичик саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан 10 йиллик ижарага, кейинчалик бизнес-режа шартларини бажариш, янги иш ўринларини яратиш ва сақлаш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилишидир.
Бу соҳадаги бошқа эътиборли жиҳат шундаки, кичик саноат зоналари иштирокчиларини танлашда тўҚридан-тўҚри олиб кирилган инвестициялар миқдори, иш ўрни яратилиши, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, лойиҳаларни амалга ошириш муддати кабилар кўпроқ инобатга олинади.
Шунингдек, кичик саноат зонасида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида коммуникация тармоқлари (электр энергия, газ тармоқи, йўл қурилиши) давлат бюджети маблақлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!
Кўриниб турибдики, бундай имтиёз ва қулайликлардан оқилона фойдаланиш, барча имкониятлар ва заҳираларни талаб даражасида ишга солиш зарурдир. Марҳамат, агарда ўз бизнесингизни бошламоқчи, давлатимизнинг тегишли имтиёзларидан фойдаланмоқчи, зарур маълумотлар билан танишмоқчи бўлсангиз туман ҳокимлигига (Телефон 646-13-34) мурожаат этишингиз мумкин. Сизнинг барча таклифларингизни ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам беришга тайёрмиз.
КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. ИМТИЁЗ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ЮТАДИ
Ҳ.Мамарасулов.