Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 5 февралдаги “Қўшработ туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 13-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳокимлиги Молия бўлимининг 2020 йил 16 апрелдаги
180-сонли “Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.
2. 2020 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши муносабати билан туман Молия бўлимида иш ҳақи миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатлар (индексация маблағлари) учун режалаштирилган маблағларни камайтириб, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган холда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига ажратилган маблағларни кўпайтириш йўли билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (А.Холматов)га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.
4. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарларига харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарорни тасдиқлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сайфиддинов зиммасига юклатилсин.
