Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига кўра, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.
Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.
Туманимизда пенсионерлар 11384 нафарни ташкил этади. Шулардан 270 нафари ишловчи пенсионерлар ҳисобланади.
Фармонга кўра II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизга, II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар - пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилмоқда.
Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари ҳам ушбу фармон асосида пенсионерларнинг пенсиялари миқдорини ҳисоб-китоб қилишмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинларида пенсионерларга пенсиянинг ошиши бўйича тушунчалар бериб, қизиқтирган саволларига жавоблар қайтаришди.
С.ТОЛЛИЕВ,
туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари.