ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон эълон қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида бир неча турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш талаб этиладики, бу тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча сарсонгарчилик ва молиявий харажатларни орттиради. Фармон билан лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш механизмини соддалаштириш мақсадида, шунингдек 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш назарда тутилмоқда.
Бюрократик ғовларни олиб ташлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 25 турдаги лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари ички расмийлаштириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш эвазига қисқартирилмоқда, шунингдек 9 та турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топшириш йўли билан соддалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, 5 турдаги лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциялар республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Фармонда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 19 турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.
Муҳим янгиликлардан бири бу тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган барча лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилишидир.
Давлат сиёсатининг белгиланаётган муҳим устуворликлари ва асосий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, миллий қонунчилик ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилиш асосида, мазкур ҳужжат билан 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.
СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи.