Уй-рўзғор юмушларида, яъни овқат тайёорлашда, хоналарни иситиш ва бошқа мақсадларда асосан газ баллонларидан фойдаланилади.
Баллонлар – суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонларнинг юқори қисмига паспорт маълумотлари – ишлаб чиқарувчи корхона, баллон рақами, ишлаб чиқарилган санаси, ишчи ва синов босими, “ОТК” (техник назорат бўлими) тамғаси ёзилган бўлади.
Маиший газ баллонлари 5 йилда бир марта лаборатория текширувидан ўтказилади. Баллонлар ҳажмига кўра уч хил: 5, 27, 50 литрли бўлади. 27 литрли баллонларнинг геометрик ўлчамлари: баландлиги 600, диаметри 299, деворининг қалинлиги 3 мм ҳисобланади. Бўш баллон оғирлиги 14,4 кг, газ оғирлиги 11,4 кг, сиғими 27 литрни ташкил этади. 50 литрли газ баллонларининг геометрик ўлчамлари: баландлиги 960, диаметри 299, деворининг қалинлиги 3 мм ҳисобланади. Бўш баллон оғирлиги 22 кг, газ оғирлиги 22,2 кг, сиғими 50 литрни, ишчи босими 160 Атм, синов босими 250 Атмни ташкил этади.Баллонлар қуйидаги сабабларга кўра хавфли бўлиши мумкин: баллондан газни юқори тезликда олиш пайтида газ жўмрак орқали ўтиб, чиқиш жойини электрлаштириши ва учқун ҳосил қилиши мумкин; баллондаги газ босимининг рухсат берилмаган босимдан ошиши (баллондаги босимнинг қуёш нури ва бошқа иссиқлик таъсирида) баллон металининг емирилиши натижасида деворининг юпқалашиши; баллонни бажаришда талабга жавоб бермайдиган материаллардан фойдаланилганда, қишки вақтда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баллон металининг пластиклик ҳусусияти пасайиб, зарб етказилганда баллон метали парчаланиши оқибатларида.
Тумандошларимизга шуни алоҳида эслатиб ўтмоқчимизки, хонадонларидаги маиший газ баллонларини газ плиталарга ва бошқа газ ускуналарига улашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда ўрнатилиши лозим. Хусусан:
-синовдан ўтказилмаган газ баллонларидан фойдаланилмаслик.
- газ плита ва бошқа газ ускуналарида ностандарт (қўлбола ясалган) маиший газ баллонлари ўрнатилмаслиги.
- маиший газ баллонларидан газ плита ва бошқа газ ускуналарига носоз редукторлар ва ностандарт резинали шланглар ўрнатиб фойдаланилмаслик.
- маиший газ баллонларни газ ускуналарига улашдан олдин, газ баллонлар учун алоҳида темир материалларидан панжарали қути ўрнатиб, хавфсизликни таъминлаш.
- суюлтирилган газ билан ишлайдиган газ мосламаси ва баллонлари ўз вақтида техник қаровдан ўтказилиши лозим.
- доимий равишда маиший газ баллонларнинг жўмракларидан газ сизиб чиқиши текшириш.
- газ плитаси устига торткич зонт ўрнатинг, тутун чиқиш мўрисини қурумдан тозаланг.
- газ плиталар ва газ иситиш печларидан фойдаланиш вақтида ошхонада ёш болаларни қаровсиз қолдирманг.
- пахта ёҚини қиздиришда эҳтиёт бўлинг, буни ҳовлида амалга оширган маъқул.
Юқорида қайд этилган ёнҚин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсангиз, хонадонингизда рўй бериши мумкин бўлган ёнҚинни олдини олишга катта ҳисса қўшган бўласиз.
А.ЮСУПОВ,
туман ФВБ ЁХБ инспектори.