Бўригул Улашева “Тоз” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Аймат қишлоғида яшайди. Оиласидаги моддий аҳволнинг оғирлиги туфайли ўғли Улуғбек Шодиев учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлиги сабабли шахсни тасдиқловчи ҳужжат олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат тегишли тартибда туман адлия бўлими, ФХДЁ ҳамда хотин-қизлар томонидан томонидан ўрганиб чиқилиб, бу бола уй шароитида дунёга келганлиги, оилавий шароити туфайли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаганлиги аниқланди.
Фуқаронинг мурожаати бўйича ўғли Улуғбек Шодиевга ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб берилди ҳамда боланинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари тикланди.
Шунингдек, Б.Улашеванинг оилавий аҳволи ночорлиги, тўрт нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, газ плитаси тақдим этилди.
М.ШАМСИЕВА,
туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.