* Туманда 2020 йил 1-январдан 15-майгача 119 та микрофирма ва кичик корхонанинг солиқ тўловларидан вужудга келган 948 321 сўмлик солиқ пенялари кечилди.
* Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклашга туман тижорат банклари томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун март-апрель ойларида 46 та лойиҳага 1 млрд 468 млн. сўм, 2 та экспортёр корхонага 950,0 млн. сўмлик кредитлар ажратилиши таъминланди.
* Тумандаги 106 та юридик шахснинг 5 млрд. 279 млн. сўмлик ҳамда 5854 нафар жисмоний шахснинг 20 млрд. 403 млн. сўмлик кредитларига каникуль (пролонгация) берилди.
* “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 421 та лойиҳага 10 млрд. 18 млн. сўм, “Ёшлар - келажагимиз” дастури доирасида 7 та лойиҳага 896 млн. сўм, ҳунармандчилик йўналишида 38 та лойиҳага 1224 млн. сўм, “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томоқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” томонидан 57 та лойиҳага 1 млрд. 451 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
* Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2247 нафар фуқарога муддати тугаган ва янги муддатда давом эттириш бўйича танафуссиз ҳамда 10% оширилган ҳисобда 1 млрд. 307 млн. сўмлик нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди.