Қўшработ туманида 2018 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 545 та бўлиб, шундан жорий йилнинг январь-май ойларида 48 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.
Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 364 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 39,5 фоизи савдо соҳасига, 27,0 фоизи саноат соҳасига, 16,6 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, қолганлари бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Туманда жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 21 тани ташкил этиб, шундан 2018 йилнинг январь-май ойларида 6 та оилавий корхона ташкил қилинган.
Туман аҳолиси сони жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 126,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 621 кишига ёки 0,5 фоизга ўсган.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 12,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 9,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 113,9 минг кишини (90,4 %) ташкил этди.
2018 йил январь-март ойларида 736 нафар бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 23,7 промиллени ташкил этди. Туғилиш даражасининг кўпайиши ўтган йилга нисбатан 23,4 промилледан 23,7 промиллега ошди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига вафот этганлар 103 нафарни ташкил қилиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 3,3 промиллени ташкил этди.
Ш.ТОҒАЕВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.