Бепарволик барча кулфатларнинг дебочасидир. Дейлик, кимда бу иллат бўлса, дазмолни электрдан узмайди, яна кимдир ёш боласини назоратсиз уйда колдириб, эшикни қулфлаб, ўз юмушлари билан кўчага чиқиб кетади. Яна бир бошқа инсон қўл бола иситгич ясаб, қисқа туташув содир бўлишига замин тайёрлайди. Кўриб турибсизки, бепарволик сабаб катта-катта кулфатларнинг азиятини чекишга мажбур бўлмоқдамиз. Шу сабабдан оловни «тилсиз ёв» дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундай.
Туманимизда аҳоли хонадонларидаги бепарволик оқибатида жорий йилнинг 6 ойи давомида 15 та ёнғин содир бўлди. Ёнғинларнинг 95 фоизи яшаш хонадонларига тўғри келади.
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш учун ва яшаш уйингизни ёнҚин хавфсизлигини таъминлашингиз даркор.
Яшаш уйи хоналарига, ертўласига ва том чордоғига сомон, хас-хашаклар қўйманг.
Агар фавқулодда вазиятлар ва ёнғин содир бўлганда, дарҳол «101» ёки “1050” рақамига хабар беришингиз лозим .
Ҳурматли туманимиз аҳолиси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсак нохуш ҳодисаларнинг олдини олган бўламиз.
Т.ШАКАРОВ,
туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, лейтенант.