Бугунги кунда электр ва газдан нотўғри фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик ҳамда эътиборсизлик натижасида нохуш ҳолатлар юзага келмоқда. Ана шу оддий ҳақиқатни англаб етмаслик нафақат уй-жой ва мол-мулкка зарар етказади, балки инсон умрига ҳам катта хавф солади.
Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида Зармитан ҳудудида ёнғин назорати профилактика ходимлари томонидан халқ хўжалиги масканларида, аҳоли хонадонларида профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Афсуски, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари, эҳтиётсизликлари оқибатида ёнғин ҳодисалари содир бўлмоқда.
Ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу учрашувларда “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунда кўрсатиб ўтилган корхона ва ташкилот раҳбарларининг, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органларининг, фуқароларнинг бурчлари, вазифаси ҳақида тушунчалар бериб борилмоқда.
Юртимизга қиш фасли ҳам кириб келмоқда. Бу вақтда кўпроқ электр энергиясига эҳтиёж ошади. Афсуски, кўпчилик тумандошларимиз ноқонуний иситиш воситаларидан фойдаланишади. Бу эса ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш мақсадида ҳар бир корхона, ташкилот, аҳоли хонадонларида ёнғинга қарши сув олгичлар, сув ҳавзалари, ички ёнҚин ўчириш жумраклари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжуд бўлиши шартдир.
“Олов - тилсиз ёв” дейдилар. Келинг, ҳар биримиз, қайси касбда фаолият кўрсатишимиздан қатъи назар доимий равишда ёнҚин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилайлик. Энг аввало, ўзимиз, ён-атрофдагилар хавфсизлигига эътиборли бўлиб, давлат ва шахсий мулкни, уй-жойимизни ёнғиндан сақлайлик.
А.КУШБАКОВ,
НКМК ЁХБ ЁНПГ ёнҚин хавфсизлиги инспектори.