Туман ҳокими ҚАРОРИ
ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ХАРАЖАТЛАР ҚИСМИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ЎАЈИДА
Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14-мартда 1111-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 29 декабрдаги 130-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6 ва 25-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳокимлиги Молия бўлимининг 2020 йил 22-майдаги
199-сонли “Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.
2. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи муассасаларнинг
2019 йилги ҳисоботи якунлари бўйича товар-моддий заҳираларнинг меъёрдан ошиқча бўлган қисми иловага мувофиқ чегириб олиниб,
2019 йилги “Обод қишлоқ” дастури асосидаги ижтимоий соҳа муассасалари қурилиш-таъмирлаш ишларидан юзага келган кредитор қарздорликни қоплаш учун йўналтирилсин.
3. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (А.Холматов)га туман маҳаллий бюджети харажатлар ёйилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва туман ўазначилик бўлинмаси (Ў.Абдувоҳидов)га белгиланган тартибда харажатлар тўловини амалга ошириш вазифаси топширилсин.
4. Ушбу қарорни тасдиқлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сайфиддинов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими
Х.ОҚБЎТАЕВ,
2020 йил 23 май