Қўшработ тумани Заркент шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ярмарка ташкил этилди.
Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси туфайли ҳарбий хизматчиларнинг оиласидан хабар олиш, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу ярмаркада карантин қоидаларига амал қилинди.