Қонун усуворлиги мамлакат миқиёсида адолат мезонларига амал қилиш, давлат раҳбари томонидан имзоланаётган қарор ва қонун ҳужжатларининг ижроси ва шаффофлигини таъминлаш ва ҳар бир фуқаронининг ҳуқуқий онгини шакллантириш орқали ифода этилади.
Заркент шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда ҳам туман адлия бўлими мутассаддилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида ушбу масалаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, нутқлари ҳамда норматив меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳарбий хизматчилар онгига сингдириш бу орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш сингари омиллар кўзда тутилган.
Унда туман адлия бўлими маслаҳатчиси Ж.Қаршиев сўзга чиқиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда таълим-тарбия ва ҳарбий салоҳиятни оширишга доир Юртбошимиз томонидан қабул қилиинган фармон ва қарорлар, шунингдек, Адлия Вазирлигида рўйҳатга олинган 8 та қўшма қарорларнинг бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуришдаги аҳамиятига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари майор Ў.Жумамуродов сўз олиб, мамлакатимиз раҳбарининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда ижро интизомининг мустаҳкамланиши учун бу каби давра суҳбатларининг ҳарбий хизматчилар учун ҳам долзарблиги ҳусусида айтиб ўтди.
Тадбир давомида, шунингдек, ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган ва мунозарали масалалар юзасидан саволларга жавоблар олишди.
Тўлқин ХАЛИЛОВ