Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан Заркент шаҳарчасидаги “Кончи” маданият уйида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун байрам дастури намойиш этилди.
Унда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган, севимли актёр Сайфиддин Мелиев бошчилигидаги “Турон” театр студияси актёрлари томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлари барчани ҳушнуд этди.
- Бугун давлатимиз мудофаа қудратини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида миллий армиямиз учун етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини учун муносиб турмуш шароити яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда,-дейди капитан А.Қулдошев. - Шунингдек, қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам қўйилган жанговар вазифаларни юксак савияда бажаришга бизни руҳлантирмоқда. Офицер ва сержантлар таркиби ўз соҳаларининг билимдонлари, улар қўл остидаги ҳарбий хизматчиларга ҳам соҳа сир-асрорларини пухта ўргатиб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб келишмоқда.
Эзгулик, ватанпарварлик, инсонийлик, севги каби туйғуларни ўзида мужассам этган ушбу байрам дастури ҳарбийларнинг қалбида гўзал таассуротлар қолдирди.
Ислом БОБОҚУЛОВ.
