“Жўш ота” ҳудудидаги 32-умумтаълим мактабида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Д.Мирсафаев билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳудудда ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Учрашувда ҳудуддаги ёшларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди. Жумладан, Ж.Нуриддиновнинг ишлаб чиқариш кооперативи учун ер ажратиш, Г.Наҳалованинг артезан қудуғи ҳамда М.Кенжаеванинг иссиқхона ташкил қилиш учун имтиёзли кредит олишларида амалий ёрдам берилиш ҳақидаги мурожаатлари жойида ҳал этилди.