Маълумки, шу кеча-кундузда Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ана шундай бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўшработ туманидаги Халқ қабулхонасида ҳам мурожаатчилар учун карантин шароитида муаммо ва таклифларини қабул қилишга асосий эьтибор қаратилган.
Энг аввало, шуни таькидлаш керакки, Халқ қабулхонаси билан маҳалла фуқаролар йиҚинлари ўртасида ўрнатилган доимий мулоқот, ҳудудлардаги мавжуд реал ҳолатни мунтазам мониторинг қилиб бориш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун масъулларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилишда бир қатор афзалликлар мавжуд. Яьни, келиб тушаётган мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ишлар йўлга қўйилди.
Айниқса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Халқ қабулхонасига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун “Телеграмм мессенжер канали”, “Ишонч телефонлари” ташкил этилган, бинонинг олд томонига ариза, шикоят ва мурожаатлар қутиси ўрнатилган.
Жорий йилнинг 30 июль кунига қадар Халқ қабулхонасига 365 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 266 таси ижобий, 81 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали бартараф этилган. Мурожаатларнинг 18 таси қабулхона томонидан назоратга олиниб, ўрганиш жараёнида.
Карантин даврида келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, озиқ-овқат таъминоти бўйича 78 та, соғлиқни сақлаш йўналишида 33 та, ижтимоий таъминотга оид 26 та, иш билан таъминлаш бўйича 48 та, тадбиркорлик фаолиятига оид 12 та, электроэнергия ва табиий газ таъминоти юзасидан 22 та мурожаат тўғри келди.
Бундан ташқари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор оилалар, доимий иш билан банд бўлмаган фуқаролардан тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан келиб тушаётган мурожаатларга биринчи навбатда эътибор қаратилиб, уларни қисқа фурсатларда мутасадди давлат ташкилотлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Халқ қабулхонасига моддий ёрдам сўраб тушаётган мурожаатларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими қошида ташкил этилган “Меҳр-мурувват” жамғармаси орқали ҳам ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, туманимиздаги мавжуд 2884 нафар боқувчисини йўқотган, ногирон, кўп фарзандли ва ёлғиз кексалар, ишсиз, моддий ёрдамга муҳтож хонадонларга 950 миллион 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ташаббускор тадбиркорлар томонидан ҳомийлик асосида етказиб берилди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда оғир аҳволга тушиб қолган, карантин туфайли даромад манбаидан айрилган 875 нафар фуқаро жамоатчилик асосида маош тўланадиган ишга жойлаштирилди.
Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида, секторлар раҳбарлари томонидан масъул идора ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари билан савдо қилувчи сайёр кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилган.
Халқ қабулхонасига мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаро ўзини қийнаб келаётган катта-ю кичик миқёсдаги муаммоларни ҳал этиш умидида келар экан, ана шу умидни сўндирмаслик чораларини кўриб, халқимизнинг давлатга бўлган ишончини янада ортишига кўмакчи бўлаётганимиздан миннатдормиз.
Зеро, халқ дарди билан яшаб, одамларнинг мушкулини енгиллатиш, зиммамиздаги залворли ва масъулиятли устувор вазифалар сирасидандир.
Баҳодир ЮСУПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўшработ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.