Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган.
Ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам тўланади. Яъни, агар оилада 16 ёшгача бўлган 3 бола яшаса, уларга 1,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.
Ўн олти ёшгача бўлган болалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақа олувчи оилалардан, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базасида мавжуд (улар тегишли ойлик нафақалар олувчилар ҳисобланади).
Шу муносабат билан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномалар тақдим этиш орқали уларнинг мақомини тасдиқлаш бундай эҳтиёж йўқлиги сабабли йўқолади.
“Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи болаларга нисбатан рўйхатлар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиҚинлари ходимлари билан биргаликда шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
16 ёшгача болалари бўлган ва “темир дафтари”га киритилган барча оилалар 2020 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни тасдиқловчи қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этмасдан бир марталик моддий ёрдам оладилар.
Шу билан бирга, “темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларнинг фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлашни пенсия жамғармалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловининг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси олган оилаларда яшовчи болаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик моддий ёрдам берилгандан сўнг амалга оширилади.
Туманимизда жорий йилнинг сентябрь ойида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда ногиронлиги бўлган 1648 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларга 824 миллион сўм маблағ тўлови амалга оширилмоқда.
С.ТОЛЛИЕВ,
туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари.