Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Очилов, вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати масъул ходими З.Ахмедов ҳамда туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев тумандаги ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари, ўқувчилар ҳамда тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Даставвал туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев туманда ёшлар ва улғайиб келаётган ёш авлод вакилларининг билим олишлари, улар учун қулай бўлган шароитларни яратиш ҳамда ёшларнинг ишсиз қатламини тубдан камайтириш борасида сўз юритди.
Ёшлар билан учрашув давомида масъуллар томонидан ўндан ортиқ ёшларнинг турли масалалардаги фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари тингланди. Жумладан, “Қийқим” МФЙда истиқомат қилувчи Ҳ.Товбоев иш билан таъминлаш, 12-мактабнинг ўқувчиси Ш.Ўролов ўзи таҳсил олаётган мактабда синфхоналарнинг, 77-мактаб ўқувчиси М.Ғайбуллаева дарсликларнинг етишмаслиги
масалаларида мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.
Ислом БОБОҚУЛОВ.