“Хонназар” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли билан “Сайёр қабул” ўтказиб, уларнинг яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи ва мавжуд муаммолари ҳамда уларни жойида ҳал қилиш масалалари билан қизиқди.
“Сайёр қабул”да ушбу ҳуддуда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ўзлари дуч келаётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ҳақида саволлар ҳамда таклифлар билан мурожаат қилдилар.
Жумладан, “Хонназар” МФЙдан Б.Хидиров ичимлик суви ҳамда уй-жойларининг кадастри бўйича, “Қўрғон” МФЙда истиқомат қилувчи А.Хўжабеков яшаётган хонадон атрофига ичимлик суви ўтказилган бўлиб, ҳаммаёқ қазиб ташланганлиги, бу эса автомобиллар ва йўловчиларга ноқулайлик туҚдираётгани, шунингдек, қарийиб уч ойдан буён баллонли газ аҳолига етказиб берилмаётганлиги, 11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Қўчқорова мактабга ичимлик суви муаммоси бўйича, ушбу мактаб директори Қ.Тонготаров мактабнинг спорт мажмуасидаги эркин кураш бўйича тўгарак бўйича муаммо борлигини, уни амалий ечимини топиш юзасидан мурожаат қилдилар.
Шунингдек, фуқаролар томонидан сув, ички йўлларни таъмирлаш бўйича ўз таклифларини ҳам баён этдилар.
Бу таклиф ва муаммолар иложи борича шу ернинг ўзида тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида ҳал этилди.
Қабул сўнггида туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий диққат-эътиборда эканлигини таъкидлаб, бу борада туман ҳокимлиги ва мутасаддилари ҳам зиммаларидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият юритишлари зарурлигини қайд этди.
Ўз мухбиримиз.