Мамлакатимизда транспорт воситаларининг сони тобора кўпайиб, йўлларда ҳаракат йил сайин қийинлашиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган ҳодисаларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо қилаётир.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, автотранспорт ҳайдовчиси доимо ҳушёр, сергак бўлиши, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт. Шу билан бирга йўловчилар ҳам ҳаракат иштирокчиси сифатида ўз мажбуриятларини унутмасликлари лозим. Акс ҳолда нохуш ҳоидисаларга сабабчи бўлишлари мумкин.
У.Аззамов Иштихон тумани, Азамат қишлоғида истиқомат қилади. У ўтган йилнинг ноябрь ойида кеч соат 18лар атрофида Ш.Нуралиевга тегишли “Нексия” русумли автомашинада Иштихон шаҳри, Иштихон кўчаси ҳудудидан ўтувчи 4З-48 автомобиль йўлининг 3 километрида жойлашган тўйхоналардан бирининг ёнидан ўтаётган вақтида қарама-қарши томондан келаётган автомашиналарнинг чироғидан кўзи қамашади. Бу эса тўйхонадан чиқиб, йўлнинг ўрта қисмидан ўтаётган М.Аширов деган кишини кўрмай қолишига сабаб бўлади. Автомашинаси билан уриб юборган М.Ашировни шифохонага олиб борганда кеч бўлган, яъни у вафот этган эди.
Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан У.Аззамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Халқимизда "Йўл қоидаси – умр фойдаси” деган нақл бор. Ўар бир ҳаракат иштирокчиси кўчага чиқишдан олдин ушбу ибратли сўзнинг моҳиятини чуқур англаб ҳаракатланса мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам уйидан чиқаётганда бирон-бир фалокат содир бўлишини ўйламайди. ¤зининг эҳтиётсизлиги сабабли бу фалокатлар содир бўлиши мумкин.
туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.