Кеч соат 21.00 лар атрофида Иштихон туман марказидаги кафелардан бирида тўрт улфат - Э.Рўзиқулов, Ф.Тағайназаров, Ш.Бекназаров ҳамда С.Шайдуллаевлар ўзаро улфатчилик қилишаётганди. Суҳбат чоғда қандай қилиб енгил йўл билан пул топиш ҳақида ўзаро гурунг бошланди. Шунда ораларидан бири:
Ширакайф ҳамтовоқларига ҳам пул зарур эди. Айниқса, хавфли рецидивст бўлган Э.Рўзиқулов ва Ф.Тағайназаровларга бу гап мойдек ёқиб тушди.
Хуллас, тўртовлон С.Шайдуллаевнинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинада “Қўшработ қайдасан” дея йўлга тушишди.
Январь ойи. Тунги совуқ одамнинг этини жунжиктиради. Қўшработ тумани марказидан унча узоқ бўлмаган Даврқўрғон қишлоғига етиб келган тўртовлон Н.Тоғаеванинг яшаш уйига келиб тўхташади. Атрофни кузатишиб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳамтовоқлар Н.Тоғаеванинг тўрт бош қора рангли, бозор баҳоси 1600000 сўмлик қўйларини ўғирлаб, машинага ортишади. Лекин бунга қаноат қилмай, жиноий қилмишларини давом эттириб, Н.Тоғаеванинг қўшниси Д.Қўшмуратовнинг ҳам молхонасидан бир бош, бозор баҳоси 1300000 сўмлик ғуножинини олиб чиқиб, уни ҳам машинага ортишади.
Ўғирланган молларни Пастдарғом туманига олиб бориб, “Жума” мол бозорида харидор топиб, сотиб юборишади.
Лекин мол ўғриларининг қувончи узоққа бормайди. Уларни ички ишлар идоралари ходимлари тутиб олдилар. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан мол ўҚриларига нисбатан тегишли чора кўрилди. Жиноят қуроли сифатида “Нексия” автомобили давлат фойдасига мусодара қилинди.
туман прокурорининг ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси.