“Қувкалла” махалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қўчқарова Эъзоза Эркин қизи болаликдан туғма ногирон. Бевосита ўзи ҳаракат қилиб, юра олмайди. Уйидагилар унга қараш учун барча чораларни кўришади. Лекин баъзида ташқарига чиқиб тоза хавода сайр қилдиришда ногиронлик аравачаси йўқлиги боис қатор қийинчилик ва муаммоларга дуч келинарди. Яқинда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан Эъзозага аравача топширилиб, унинг яқинлари оғирини енгил қилишди. Айниқса, бундай мурувватдан хурсанд бўлган Эъзозанинг ота-онасининг кўнгли тоғдек кўтарилиб, юртимизга тинчлик тилаб, ҳукуматимиз раҳбарларига кўпдан кўп дуолар қилди.
А.ЖАЛОЛОВ.