Туман ҳокимлиги жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида “Пичот” маҳалла фуқаролар йиғинидан “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказигача бўлган кўча бўйлаб 10 км масофада «Мустақиллик марафони — 2018» бўлиб ўтди.
Марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига айлантириш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди. Марафонда икки ёш тоифасидаги (7 ёшдан 14 ёшгача, 14 ёшдан 30 ёшгача) минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Марафон ғолиблари ўғил болалар ва қиз болалар бўйича алоҳида аниқланиб, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 73-умумтаълим мактаби ўқувчиси Миржалол Шакаров, 2-ўринни 78-умумтаълим мактаби ўқувчиси Фаррух Элчоев, 3-ўринни Содиқ Ҳусанов, қиз болалар ўртасида 1-ўринни 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Замира Сирлибоева, 2-ўринни М.Низомова, 3-ўринни Гуласал Дўсмуродовалар эгаллашдилар
Ғолибларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.
МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ
Б.МАМАДИЁРОВ.