Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Заркент шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда бир қатор соҳа вакиллари иштирокида “Азиз ва ягонамсан, жонажон ¤збекистон” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бугун тинчлик ва осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат ҳисобланади. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боҚлиқ.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда сўзга чиққанлар бугунги дориломон кунлар учун шукроналик туйҚуларини изҳор қилиб, юртимизда рўй бераётган янгиланишлар ва ислоҳотларнинг барчаси мустақиллигимиз шарофати эканлигиини таъкидлащди.
- Ватан тушунчасини тўла-тўкис англаш учун уни фақат тилда ифода этиб бўлмайди,- дейди “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби А.Абдувоҳидов. – Бунинг учун қайси соҳа вакили бўлманг, шу юрт учун ёниб яшаш ва ҳалол меҳнат қилиш ҳиссини қалбингиздан ўтказишингиз лозим. Истиқлол йилларидаги ислоҳотлар ана шундай ватанпаравар инсонлар кўмаги билан дунё юзини кўради. Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги мард ва жасур ҳарбий хизматчиларнинг қалбларида жўш ураётган Ватанга садоқат ва муҳаббат ҳисларининг самараси десам, шубҳасиз, адашмаган бўламан. Миллатнинг бугуни ва эртасиги дахлдор бўлган ёшларимизнинг порлоқ келажагида, айниқса, ҳарбийларнинг ўрни беқиёс. Улар юртга фидойилик туйҚуларини ана шундай мард, азамат ўҚлонлардан ўрганишади.
- Барчамизга маълумки, ҳар қандай ривожланган давлатнинг порлоқ келажаги, эртанги кунини хал қилувчи куч бу – ёшлардир, - дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Р.Яхшиликова. - Демак, глобаллашув жараёнида баркамол ёшларни тарбиялаш мураккаб ва масъулиятли иш бўлиб, у ҳар биримиздан юксак фуқаролик позициясини, фидойиликни ва албатта қатъий жамоатчилик назоратини талаб қилади. Шундай экан, эртанги кун эгалари бўлган ёшлар ёвуз кучлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун барчамиз бирдек курашмоҚимиз, ёшларнинг куч-Қайратини, билими ва эътиқодини азиз Ватанимиз тараққиёти учун, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида сарф этишларига кўмаклашишимиз даркор. Улар онгида юртимизда яратилаётган чексиз имкониятлар, шарт-шароитларни ва энг асосийси тинчликни қадрлаш ҳиссини уйҚота олсак, ўйлайманки, ёшларимизни бу каби иллатлар ўз домига тортиб кетмайди.
Шунингдек, тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ш.Зиёддинов ҳамда майор Ш.Явмутовлар йиҚилганларни мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги байрами билан табриклаб, Истиқлол берган неъматлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Тўлқин ХАЛИЛОВ.