“Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан 9 май - “Хотира ва Қадрлаш куни арафасида кекса авлод вакллари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
30 нафардан зиёд нуронийлар иштирокидаги мусобақада тахта устида дона сураётган катта авлод вакилларининг қўллаган турли комбинациялари иштирокчиларда катта қизиқиш уйҚотди. Муросасиз ва қизғин кечган беллашувда Эрмат Жонзоқов биринчи, Омон Чорқулов иккинчи, Нажим Мардиев учинчи ўринни қўлга киритди.
-Бугун пенсия ёшига етганларнинг ҳаммаси ҳам кексайиб қолган эмас, - дейди “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ш.Жаниқулов. – Улар орасида ҳали куч-қувватга тўла, меҳнат қилишга, спорт билан шуғулланишга лаёқатлилари бисёр. Муҳими уларнинг кўпчилиги ижтимоий соҳаларнинг малакали мутахассислари, ўз соҳасининг билимдони, катта ҳаётий тажрибаларга эга. Уларнинг кўпчилиги қўлида газета-журнал тутиб ёшларга ибрат бўлаётган бўлса, кўпчилиги невараларини эргаштириб боғ яратмоқда. Уларга эътибор бериб, ғамхўрлик кўрсатсак ҳеч қачон кўнгиллари чўкмайди.
Ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ҳамда энг ёши улуғ шахматчи деб топилган О. Поситовга “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
Д. ҲАСАНОВА.