“Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан 55 нафар меҳнат фахрийлари қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрини зиёрат қилдилар.
Зиёратчилар Бухоро шаҳрида мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Шунингдек, Бухорои шарифнинг кўплаб тарихий обидалари - Ситораи Моҳи Хосса, Лабиҳовуз ва Аркларда бўлишди.
Дунё сайёҳлари нигоҳига тушган Бухоро нуронийларда катта таассурот қолдирди.
ДИЛНОЗА.