Данияда профессионал бокс бўйича икки нафар боксчимиз - Хуршид Тожибоев ҳамда Шаҳобиддин Зоиров ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишди.
Дастлаб Хуршид Тожибоев ўзининг профи боксдаги иккинчи жангида грузиялик Иракли Шариашвилини очколар ҳисоби бўйича енггди.
Рио олимпиадаси ғолиби - Шаҳобиддин Зоиров иштирокидаги жанг ҳам қизиқарли бўлди. Зоиров ўзининг профи боксдаги иккинчи жангини грузиялик Мишико Шубитидзе (12-13-3, 5КО)га қарши ўтказди.
Унда ҳамюртимиз жангнинг илк раундидаёқ рақибни нокаутга учратиш орқали ўз ҳисобига иккинчи ғалабани ёздириб қўйди.