Заркент шаҳарчасидаги “Кончи” маданият уйида ҳарбий қисм хизматчиларининг аёллари ўртасида “Пазанда аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
Оила - муқаддас даргоҳ. Унинг мустаҳкамлигини таъминлаш кўп жиҳатдан аёлга бо-лиқ. Уй бекаси қанчалик билимли, уқувли, ширин сўз, пазанда бўлса, унинг турмуш ўртоғи билан муносабатлари шунчалик бардавом бўлади. Агар турмуш ўртоғи ҳарбий бўлса-чи?
Хизматдан қайтган турмуш ўртоғини аёли ширинсўз, чиройли табассум ҳамда димоғни қитиқлайдиган таом билан кутиб олса, билингки дарров барча чарчовлар унутилиб кетилади.
Кўрик-танловда иштирок этган Муниса Хидирова, Маҳлиё Сулаймонова, Ойгул Алибекова ҳамда мухлиса Намозовалар учта - пазандалик, савол-жавоб, эркин мавзу шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг якуний қарорига кўра Мухлиса Намозова “Энг пазанда аёл” дея эътироф этилди.