Мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш тизимини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни замон талабларига мос етук мутахассис этиб тайёрлаш, бу борадаги ишларни янги сифат босқичига кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўқрисида”ги қарори ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Бу жараён, ўз навбатида, чет тилларини ўргатишда янги педагогик ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, дарсни ҳар томонлама пухта ташкил этиш, ўқувчиларнинг билим-кўникмаларини ўзлаштиришнинг замонавий усулларини излаб топиш, дарснинг сифати ва самарадорлигини таъминловчи воситаларни қўллаш, керак бўлса, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашишни биз педагоглардан талаб этади. Бундай ишларнинг амалга оширилиши табиий равишда ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг тил ўрганишга қизиқишини кучайтириш, хотирасини мустаҳкамлаш, ўз билимига ишонч каби кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилади.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумтаълим мактаби “Хонназар” маҳалла фуқаролар йиҚинида жойлашган. Ўқув даргоҳимизда инглиз тили фанидан С.Ўролов ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда. У дарс жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланади. Бу эса ўқувчиларнинг чет тилини яхшироқ ўзлаштиришига ёрдам бермоқда. Шунингдек, бошқа мактаблар билан беллашувлар ташкил этиб, ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлигини намойиш этмоқда. Мана шу жиҳатларни эътиборга олиб туман халқ таълими бўлими томонидан “Келинг, инглиз тилини биргаликда ўрганамиз” шиори остидаги анжуман ташкил этилди.
Унда тумандаги таълим масканларининг чет тили фани ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирда дастлаб очиқ дарслар кузатилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган инглиз тили фани бўйича бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди. Сўнгра, С.Ўролов инновацион қоялар асосида дарсларни ноанъанавий тарзда ўтилишини лойиҳалаштириб берди.
Шу билан биргаликда мактабларда инглиз тили фанида кузатилаётган камчиликлар ҳам танқидий баҳоланиб, келгусида қилинадиган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида эса иш фаолияти давомида ютуқларга эришиб келаётган ўқитувчилар тақдирланди.
12-мактаб ёшлар етакчиси.