Шундай шифокорларимиз борки, улар инсон ҳаётига нажот бахш этиб, бор тажрибасини ишга солиб, беморни дарддан фориғ қилади. Мана буни чинакам инсонийлик, ўз касбининг фидойиси деса бўлади.
2017 йилдан буён жигар хасталиги билан даволаниб келмоқдаман. Ўзим Қоратош қишлоғида яшайман. Жорий йилнинг баҳор ойида соғлиғим яна ёмонлаша бошлади. Дарҳол “Қовунчи” қишлоқ врачлик пункти бош врачи Иноят Арқаевга мурожаат қилдим.
Тез орада Иноят Арқаев етиб келдида, хушмуомалалик билан ҳол-аҳволимни сўради. Касалимни текшириб кўриб, керакли муолажаларни буюрди. Бир ой давомида ушбу врач кўмагида ўзимни анча енгил ҳис қилдим.
Сўнгра врачнинг тавсиялари билан туман марказидаги шифохонасида даволаниш учун ётдим. Дастлаб тиббиёт бирлашмасининг “Шошилинч тез тиббий ёрдам” бўлимида уч кун даволанганимдан сўнг “Терапия” бўлимига ўтказилдим.
Тўғрисини айтсам, шифохонага кириб боришим билан мени бу ердаги ободончилик ишлари ҳайратимни оширди. Беморлар учун, шунингдек уларни кўришга келган яқинлари учун ҳам барча шароитлар яратилган.
Умуман шифохонадаги барча врач ҳамда ҳамширалар ширинсўзлиги билан ҳам беморларга малҳам бўлишди. Айниқса, қабулхона бўлими бошлиғи Э.Ёрбеков, терапия бўлими врачи Б.Примов, репродуктив саломатлик маркази бошлиғи М.Сирлибоев, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи У.Қорақулов, даволовчи врач Ў.Ҳайитовлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда. Уларга ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Б.Игамбердиевга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ота-боболаримиз бежизга айтишмаган “Элнинг соғлиғи - юртнинг бойлиги” деб. Халқимизнинг соғлиғи йўлида фидойилик кўрсатаётган шифокорларга соғлик, омонлик тилаймиз.
А.ШАЙМОНОВ,
Қоратош қишлоғи.