Эъзоза Абдураймова туман марказидаги 81-умумтаълим мактаби ўқувчиси. У рассомчилик тўгарагига қатнашади.
Эъзоза жорий йилда “Камалак юлдузлари” вилоят кўрик-танловида 3-ўринни эгаллаганди.
Яқинда яна бир хушхабар келди. Белоруссияда ўтказилган “Белая ворона” халқаро рассомчилик танловида Эъзоза 2-ўринни қўлга киритди.
- Устозим Зайнаб опа Эшмоновадан сабоқ олаяпман,-дейди Эъзоза. - Халқаро танловдаги эътироф туфайли ижодим билан янада юксакликка интилишга, изланишга, ўз устимда мунтазам ишлашга ҳаракат қиламан. Ушбу танловдаги иштироким ўзимга бўлган ишончни янада оширди.
Қуйидаги расмлар ёш ижодкор Эъзоза Абдураймова ижодидан.
