Ноябрь ойи давомида туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Ана шундай тадбир “Оқчобсой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 51-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, фахрийлар, аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб “Оқчобсой” МФЙ раиси Икмат Омонов мамлакатимизда пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Сўнгра нафақадаги ўқитувчи, халқ таълими аълочиси А.Валиев Ватан, она юрт ҳақидаги ўзи ёзган шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда 51, 58, 49, 39 ҳамда 37-умумтаълим мактаби ўқувчилари бадиий чиқишлари билан иштирок этишди. Аҳамиятли жиҳати, ўқувчиларнинг ушбу бадиий дастурларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди. Натижада 37-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни, 51-умумтаълим мактаби ўқувчилари 2-ўринни эгаллашди.
Фаол иштирок этган ўқувчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Ж.ҚОРАЕВ,
51-умумтаълим мактаби директор ўринбосари.