Туман марказидаги 82-умумтаълим мактабида “Бошланғич синфларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма саводхонлигини ошириш” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.
Семинарда вилоятдаги барча туманлар халқ таълими бўлими услубчилари, туманимиздаги мактабларнинг бошланҚич синф ўқитувчилари иштирок этишди.
Иштирокчилар дастлаб гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятда методик тавсиялари оммалаштирилаётган ўқитувчиларнинг очиқ дарслари ҳамда 82-умумтаълим мактабининг бошланҚич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнларини кузатишди. Сўнгра ҳар бир ўтилган дарс бўйича таҳлил қилиниб, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш услублари ва ўқувчиларга мавзуни тушунтиришда иш услублари, маҳоратлари, камчиликлари хусусида фикр алмашишди.
Семинар давомида 50-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Б.Жанибековнинг “Ўргатувчи ва йўл кўрсатувчи”, 82-умумтаълим мактаби ўқитувчилари Н.Бекқулованинг “Ўқувчиларнинг ҳарфларни ҳуснихат кўринишида чиройли ёзишга ундовчи траферат доскаси” ҳамда С.Тошбоеванинг “Уй вазифасини қисқа фурсатда баҳолаш” методик тавсиялари вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.
Семинар 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида давом эттирилди. Бу ерда ўқитувчилар ўқувчилар ёрдамида театрлаштирилган саҳна кўриниши орқали ўзларининг актёрлик маҳоратларини ҳам намойиш этишди. Семинар якунида вилоят халқ таълими бошқармаси бошланғич синфлар услубчиси Гулчеҳра Ўринбоева фаол иштирок этган бошланғич синф ўқитувчиларига фахрий ёрлиқлар топширди.
Д.ТОШБОЕВ,
туман ХТБ бошланғич синфлар услубчиси.