Туманимизда кўплаб янгидан-янги қурилиш ишлари, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, йўлларимиз текисланиб, равонлашиб бормоқда. Йўл четларига пиёдалар йўлаклари ҳам тартибга келтирилиб, пиёдалар учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Лекин баъзи-бир кишини ранжитадиган ҳолатлар ҳам борки, кишининг дилини хира қилади. Баъзан йўлакларда юрганингизда эҳтиёт бўлмасангиз сув, телефон симларини ўтказиш учун қазилган чуқурчаларга тушиб кетишингиз мумкин.
Сиз ушбу суратда кўриб турганингиз туман марказида катта йўл ёқасида қачонлардир сув ўтказиш учун қазилган чуқурчадир. Афсуски, эътиборсизлик туфайли бу чуқурчанинг оғзи ёпилмаган. Эҳтиётсизлик қилсангиз машинангиз, ҳаттоки ўзингиз ҳам тушиб кетишингиз мумкин. Наҳотки, ушбу чуқурча учун жавобгар ташкилот бу муаммога кўз юмиб келмоқда. Ёки бирон-бир фожеа бўлишини кутиб туришибдими?