Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 сентябрда “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилма қурилмаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида тадбиркорлар ташаббуслари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича таништирув ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар тадбиркордан инновацион лойиҳаларни тақдим этишда туманнинг бу борадаги имкониятлари билан ҳисоблашиши ва албатта бўш турган объектлар ва ер участкаларидан унумли фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтишди.
- Туманда инновацион лойиҳаларни ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётига кенг тадбиқ қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда, - дейди туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари И.Сайфиддинов. -Бўш турган объектлар ва ер участкаларида ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш биринчи вазифаларимиздан бўлиб турибди.
Шунингдек, тадбирда бўш турган объект эгалари томонидан инвестицион лойиҳалар таклиф этилмаган тақдирда Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан ер ва мулк солиғи икки баробар, 6 ой ўтгандан сўнг беш баробар, 12 ойдан сўнг ўн баробар миқдорда солиқ ундирилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларига ер майдонлари ажратиш жорий йил 1 июлдан бошлаб, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Тўлқин ХАЛИЛОВ.