Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими ¥.Оқбўтаев бошқарди.
13-Хонназар сайлов округидан туман Кенгаши депутати А.Тўхтаров сессия котиби этиб сайланди.
Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида тўртта сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича секторлар аъзолари доимий фаолият юритиши даврида асосан аҳолининг кам таъминланган қатлами, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларга ҳомийларни жалб этган ҳолда муаммоларини бартараф этишга қаратилган зарурий чораларни кўриш, “Йўл харитаси”да коммунал соҳа бўйича кўрсатилган муаммоларнинг ўз вақтида ва қонуний ечимини топиш, сектор Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан 10 кунлик муддатда соҳалари бўйича аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан сектор “Йўл харитаси”га таклифлар киритиш, узоқ муддатга четга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар билан ишлашда ижроия ҳокимияти ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорликдаги ишларини янада такомиллаштириш, асосий эътиборни ҳар бир фуқаро билан индивидуал суҳбат ўтказиш, унинг муаммоларини ҳал этиш чораларига қаратиш лозимлиги тавсия этилди.
Кун тартибидаги кейинги масалалар - “Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларлар бўйича” Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси И.Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди раиси В.Асқаров, Иштихон туманлараро иқтисодий суди Н.Умаров, “Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида” туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Пўлатов, “Туманда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида” туман тиббиёт бирлашмаси бошлиҚи Б.Игамбердиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманда ижроси юзасидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси А.Ачиловнинг ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидаги сўнгги масала - 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури 2-банди ижроси бўйича ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳасига таклифлар бериш депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Усмоновнинг ахбороти тингланди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.