Туманимизда 2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 1788 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётгани 1343 тани ташкил этди. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 333 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.
Фаолият кўрсатаётган 1306 та корхона ва ташкилотларнинг 826 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 106 таси савдо, 75 таси саноат, 49 таси қурилиш, 26 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 17 таси ташиш ва сақлаш, 6 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 3 таси ахборот ва алоқа ҳамда 235 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Шу жумладан, жорий йилда янги ташкил этилган 333 та корхона ва ташкилотларнинг 256 таси (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 20 таси саноат, 24 таси савдо, 7 таси қурилиш, 9 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 2 таси ташиш ва сақлаш ҳамда 13 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Ш.ТОҒАЕВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.