Куз фасли ҳам охирлаб, совуқ кунлар туша бошлади. Бундай пайтда дарҳол аҳоли хонадонларида, корхона ва ташкилотларда иситиш печларини ёқишни, электр иситиш мосламаларидан фойдаланишни ўйлаб қоламиз, тезда улардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Совуқ кунларда бехавотир печлардан фойдаланиш учун бугунданоқ печкалар, электр симларни қайта кўрикдан ўтказиш, яроқсиз ҳолатдагиларини таъмирлаш, туман “Газтаъминот” корхонаси, ёнғинни ўчириш жамияти мутахассис ходимларига текширтириб қўйишнинг зарари йўқ. Мавсум давомида печларни ёқиб ишлатиш учун рухсат олишингиз лозим бўлади. Арзимас ишку, дея бепарволигингиз нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда кўп қўлланиладиган кимёвий моддалар, уй жиҳозлари, каучук ва пластмассадан ясалган турли буюмлар тез ёнишдан ташқари, ўзидан кўплаб зарарли моддалар ҳам ажратиб чиқаради. Тутун таркибида ҳавога кўтариладиган кислоталар, углеводлар, оксидланган азот, заҳарли газ хонадон эгалари ҳаётини хавф остида қолдиради. Турар жой биноси томларида хашак, ўтин ва бошқа тез ёнувчи нарсалар сақлаш қатъиян тақиқланади.
Аҳоли турар жойлари, корхона, муассасаларда ёнғиннинг олдини олиш ва қиш мавсуми даврида тайёргарликларни текшириш фақатгина туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг эмас, балки, барчанинг эътиборида бўлиши лозимдир. Ўз уйингиз, идорангиздаги иситиш печларининг созлигини яна бир бор текширувдан ўтказсангиз йиллар давомида йиққан мол-давлатингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз. Бунинг учун қуйидагиларга амал қилинг:
-табиий газ иситиш печларини тўлиқ таъмирдан чиқариш ва уларнинг созлигини ёқиб иситиш мумкинлиги ҳақида туман “Газтаъминот” корхонаси ва кўнгилли ёнғинни ўчириш жамиятидан махсус рухсатнома олиш;
-резина шланглар билан улаб ишлатаётган газ плита, иситиш печларини дархол махсус газ ўтказиш қоидалари асосида ўтказиш;
-иситиш печларини, дуд чиқариш дудбўронларини таъмирлаш ва тозалаш;
-хонадонларга, биноларга ўтказилган электр симлари кабелларини электр ўтказиш қоидалари асосида ўтказиб, эскирган, яроқсиз симларни янгилаш;
-яшаш уйларнинг чордоқларида қуруқ ем-хашакларни сақламаслик, чордоқларнинг эшиклари доимо ёпиқ ҳолатда туришини таъминлаш;
-табиий газ плиталаридан фойдаланиб бўлгандан сўнг уларнинг печларини ўчириб қўйиш каби ҳолатларга амал қилинг.
А.ЮСУПОВ,
туман ФВБ ЁХБ инспектори, лейтенант.
А.ЖУМАЕВ,
НСМ ва ЖКБ ОЁМҚ ЁХБ Н ва ПГ ЁХ катта инспектори.