Ёз фаслининг иссиқ кунлари ҳам тугаб, куз фасли ҳам кириб келди. Ҳадемай иссиқ кунларнинг ўрнини этни жунжиктирадиган совуқ кунлар эгаллайди. Бундай пайтларда барчамиз дарҳол иситиш печкаларини ёқишни ёки хар хил турдаги электр ва газ иситиш мосламаларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Хўш, ушбу иситиш печлари ва қозонлари ишлатиш учун соз ҳолатдами? Уни бемалол ишлатсак бўладими?
Кўпчилигимиз хоҳ корхона ва ташкилотдами, ёхуд шахсий хонадонимиздами иситиш печларини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказишни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Оқибатда бундай иситиш асбобларнинг носозлиги баъзан нохуш ҳодисаларга олиб келишига сабаб бўлади.
Шунинг учун ҳам нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида иситиш печ ва қозонларини ҳамда электр ва табиий газ қурилмаларини куз-қиш мавсуми олдидан туман электр тармоқлари корхонаси, “Қўшработ газ таъминоти” корхонаси ҳамда “Жасорат” номли кўнгилли ёнҚин ўчириш жамияти орқали кўрикдан ўтказиб, махсус рухсатнома олиш зарур бўлади.
Шунингдек, қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши лозимдир:
- резина шланглар билан улаб ишлатаётган газ плита, иситиш печларини дарҳол махсус газ ўтказиш қоидалари асосида ўтказиш;
- иситиш печларининг дудбуронларини таъмирлаш;
- хонадонларга, биноларга ўтказилган электр симлари кабелларини электр ўтказиш қоидалари асосида ўтказиб, эскирган яроқсиз симларини янгилаш;
- яшаш уйларнинг чордоқларида қуруқ хас-хашакларни сақламаслик, уларнинг эшикларини доимо ёпиқ ҳолда туришини таъминлаш;
- табиий газ плиталари, ҳаммомлардан фойдаланиб бўлгандан кейин уларнинг печларини ўчириб қўйиш.
Нохуш ҳодисалар яшаб турган хонадонингиз, ташкилот ва корхонангизда содир бўлмасин десангиз, куз-қиш мавсум олди тайёргарлик кўришни унутманг. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсангиз, уй-жойингизни, пешона тери билан топган мол-давлатингизни ёнҚиндан сақлаб қолган бўласиз.
А.ЮСУПОВ,
туман ФВБ ЁХБ инспектори, лейтенант.