Куз ойининг ҳам охирги ойи ҳам бошланди. Салқин кунлар бошланиши билан жойларда қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси яна кун тартибига чиқмоқда. Туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада олиб борилмоқда? Муаммолар жойида бартараф этиляптими? Сектор раҳбарлари ана шу саволларга жавоб излаб, тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тайёргарлик ишлари билан танишишди.
Ҳар йили совуқ кунлар яқинлашиши билан мавсумга жиддий тайёргарлик бошланади. Бусиз иложи йўқ. Чунки олдиндан иситиш ва энергия билан таъминлаш чораси кўрилмаса, ҳаво совиб кетганда қийин аҳволга тушиб қолиш тайин. Биламизки, кўплаб МТТларда бу борада муаммолар анчагина.
Сектор раҳбарлари ўзларининг ҳудудидаги МТТларга ташриф бюуришиб, бу йилги қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бунинг учун МТТларда иситиш, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда иситиш мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, ошхоналарнинг санитария ҳолати, шунингдек бошқа шарт-шароитлар билан танишишди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.