Туманимизда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 966 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётгани 910 тани ташкил этди. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 224 та корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини бошлади.
Фаолият кўрсатаётган 910 та корхона ва ташкилотларнинг 115 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 236 таси савдо, 119 таси саноат, 67 таси қурилиш, 50 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 23 таси ташиш ва сақлаш, 8 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 13 таси ахборот ва алоқа ҳамда 279 таси бошқа соҳаларга тўҚри келмоқда.
Шу жумладан, жорий йилда янги ташкил этилган 224 та корхона ва ташкилотларнинг 81 таси (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 26 таси саноат, 86 таси савдо, 3 таси қурилиш, 2 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 5 таси ташиш ва сақлаш ҳамда 21 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Ш.ТОҒАЕВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.