Самарқанд шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлини асраган, улуғлаган халқ буюкдир” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол, жамоатчи хотин-қизлар, депутатлар, сенаторлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, 18 нафар аёлга "Мўътабар аёл" кўкрак нишони, шунингдек, бир гуруҳ хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларни тантанали равишда топширди. Улар орасида туманимиз аёллари ҳам борлиги қувонарлидир.
Тадбирда 82-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сайёра Тошбоевага "Мўътабар аёл" кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, “Бойтўп” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Инобат Аннақулова вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Ушбу мукофот билан тумандошимиз Сайёра Тошбоевани самимий табриклаймиз.
Тўлқин СИДДИҚОВ.