Туман марказидаги Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида жойлашган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси штаби”да комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Уни кўмаклашувчи комиссия раиси Азамат Рустамов олиб борди.Тадбирда сайловни муносиб тарзда ташкил этиш, сайловни ўтказиш тартиб-қоидалари, бажарилаётган ишлар юзасидан аҳолига тушунча бериш, сайлов ўтказиладиган биноларни тайёрлаш, номзодлар ва сайловчилар рўйхатини шакллантириш каби масалалар ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ўз мухбиримиз.
