ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ЎҚУВЧИЛАР КЕЛАЖАГИГА ДАХЛДОРЛИГИ
Табиийки ўқувчиларнинг тарбия ва бошланғич билимларини мукаммал шакллантиришда тўгараклар фаолияти кўмакчи машғулотлар бўлиб хизмат кўрсатади. Касбга бўлган садоқат, тасаввур ва илк тушунчаларни айнан тўгараклар олқали олиш мумкин. Бунда эса сидқидилдан ёндашувчи тўгарак рахбарларининг ўрни беқиёс. Устозимиз Расул Упанов ҳам кўп йиллик фаолиятини ўқувчиларнинг бўш вақтини унумли ва оқилона ташкил этиш, истеъдодини кашф этиш ва касбга бўлган иштиёқини шакллантиришга бағишлади. Расул Упанов 1958-йилнинг 28-ноябрида Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қорақисмоқ қишлоғида таваллуд топган. 1976-1979 йиллар оралиғида Тошкент геология қидирув техникумининг геофизика йўналишини тамомлаган. Дастлаб иш фаолиятини Қўшработ туман марказидаги болалар ижодий мактабида бошлаган. 1987-йилдан 1991-йилгача 75-умумий ўрта таълим мактабида ўлкашунослик тўгараги рахбари сифатида фаолият кўрсатган. 1991-йилдан нафақа ёшига қадар 18-умумтаълим мактабида тўгарак рахбари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида иш олиб борган. Расул Упанов иш фаолияти давомида туман ва вилоят миқёсидаги ўнлаб диплом ва фахрий ёрлиқларни қўлга киритди. Кўплаб маротаба тарихий обидалар, музейлар ва табиат узра экологик саёхатлар уюштирилди. Бугунги кунда устоз Расул Упанов фарзандлар ва набиралар ардоғида нафақа гаштини сурмоқда. Биз ҳам устозга узоқ ум рва мустаҳкам сиҳат саломатлик тилаб қоламиз.