Туман марказидаги 77-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Пандемия сабаб мамлакатимизда карантин ҳолати жорий этилганлиги сабабли ўқувчиларимиз баҳорги таътилдан кейин онлайн тарзда ўқитилди.
Лекин ёзги таътил давомида ўқувчиларимнинг бўш вақтини қандай ўтказаётганлиги билан қизиқдим. Афсуски, улар билан мулоқот қилиш анча қийин бўлди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида телеграмм ижтимоий тармоғида “Адабиёт гулшани” онлайн тўгарагини ташкил қилдим. Шеъриятга, адабиётга қизиқувчи ўқувчиларим гуруҳимизда фаол иштирок этиб келмоқда ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда. Келгусидабу тўгарак фаолиятини янада кенгайтиришга ҳаракат қилмоқчиман.
Нодира ҚЎШАТОВА,
77-мактаб ўқитувчиси.
