ҲАҚПАРВАР УСТОЗ ЭДИ
Оламда муаллим каби ўзганинг камоли йўлида жон куйдирувчи касб эгалари бўлмаса керак. Ҳаловатдан кечиб, аввало, халқ фарзанди тақдирини ҳар нарсадан устун қўя билиш ҳар қандай ўқитувчининг кўрки ҳисобланади. Моҳир педагог, жонкуяр ва фидойи муаллим Абдуравук Қаршиев ҳам ана шундай инсонлар қаторига кирарди. Абуравук Қаршиев 1933-йилнинг 10-апрел санасида Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қорақисмоқ қишлоғида туғилган. Устоз Абдуравук Қаршиев Ўз-СССР маориф министрлигига қарашли Самарқанд сиртқи педогогика билим юртининг бошланғич таълим факултетини ҳамда К.Д.Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтини илғор талабалар қаторида тамомлаган. Абдуравук Қаршиев меҳнат фаолиятини 1953-йилдан бошлаб 75-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси (пионер вожатий) вазифасидан бошлаган. Бир муддат қўшни Тўхмон, Ғўжимсой қишлоқларида ўқувчиларга бошланғич таълимдан сабоқ берган. Абдуравук Қаршиев 1970-йиллар оралиғидан то 1984 йилгача 75-умумтаълим мактабида бошланғич таълим ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатди. Бешафқат ўлим ҳали умрининг маъно-мазмунини шогирдларининг таълим-тарбиясига бағишлашга улгурмаган Абдуравук Қаршиевни бу ҳаётдан эрта олиб кетди. У 1985-йилда ҳали нафақа ёшига етмай туриб 52 ёшида вафот этди. Шу умри давомида Абдуравук Қаршиев кўплаб ўқувчилар қалбида ўчмас маёқ каби муносиб из қолдирди. Бугунда устоздан сабоқ олган шогирдлари, унинг яқинлари устозни ёрқин хотиралар билан ёдга олишади.