Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган даврида туман адлия бўлимига фуқаролардан 163 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 117 та мурожаатр қаноатлантирилди, 27 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилди, 16 та мурожаат тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилди, 3 та мурожаат эса айни пайтда кўриб чиқиш жараёнида.
Хусусан, жорий йилнинг июль ойида фуқаро А.Эрназаров томонидан акаси О.Эрназаровга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун унинг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. ¤рганиш натижасига бўйича фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига туҚилганлик фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилди ва суд томонидан ариза қаноатлантирилиб, туғилганлик факти тасдиқланди.
Бундан ташқари, фуқаро Г.Мўминованинг 82-умумтаълим мактабдан ишдан ноқонуний бўшатилганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди. ¤рганиш натижасида мактаб раҳбарияти томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ноқонуний буйруқ чиқарилганлиги аниқланди. Бу бўйича Г.Мўминова ўз ишига қайта тикланиб, туман халқ таълими бўлимига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Ж.ҚАРШИЕВ,
туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.