Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 6-Алоҳида отряди ходимлари томонидан туманимиз ҳудудидаги банк муассасалари, кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, корхона ва ташкилотлар, фуқаролар хонадонлари шартнома асосида техник қўриқлаш пунктига уланиб, ишончли қўриқланмоқда. Қўриқланаётган объектларнинг ёнғин-сигнализация, видеокузатув воситалари билан жиҳозланганлиги уларнинг яхши қўриқланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаяпти.
Ходимларимиз зиммаларидаги вазифани бекаму-кўст адо этиш баробарида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳам муносиб ҳисса қўшишаяпти. Турли соҳавий хизматлар билан бирга ўтказилиб келинаётган ташвиқот ишлари натижасида “Қўшработ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. уйида сақлаётган ноқонуний ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ички ишлар бўлимига олиб келиб топширди.
Амалга ошираётган барча ишларимизнинг пировард мақсади халқимиз осойишталигини сақлаш ва халқ манфаатларига хизмат қилишдир.
Мақсуд ҲУСАНОВ,
вилоят Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси 6-Алоҳида отряд 2-гуруҳ командири.