Қўшработ туманида 8-давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Икки қаватли замонавий бино қурилиши учун 2 миллиард 698 миллион сўм маблағ сарфланди.
Инвестиция дастури асосида бунёд этилган бинода 100 нафар бола таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар мавжуд.
Ошхона, кутубхона, мусиқа зали, машғулот хоналари ва ётоқхоналар болаларбоп безатилган.
Бундан ташқари ҳовлида 4 та ёзги айвонча ҳам барпо этилган. Ҳудудда 373 нафар 3-7 ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 40,2 фоизи боғчага қамраб олинди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун 2млрд. 698 млн. сўм лойиҳа қиймати белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 2млрд. 698 млн.сўмга бунёд этилган.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти шу пайтга қадар 80 ўринли пастқам, кўримсиз ва зах босган бинода фаолият олиб борган.
Дилноза Ҳасанова.